Қирғизистонда давлат тўнтариши тайёрлашда гумонланганлар қўлга тушди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари “эҳтимолий давлат тўнтариши иштирокчилари”ни оммавий ҳибсга олди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “24.kg” агентлиги хабар берди.

Агентлик ҳисоботида қайд этилишича, бир гуруҳ шахслар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёрланаётган бўлган. Махсус хизмат томонидан аниқ ким ҳибсга олингани очиқланмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу маълумотга ҳозирча расмий равишда изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия ва Озарбайжонда ҳам давлат тўнтариши ўтказишни режалаштирган бир гуруҳ шахслар қўлга олинганди.