Сунъий интеллект қаришнинг давосини топди

Единбурглик бир гуруҳ тадқиқотчилар сунъий интеллект ёрдамида ҳужайралар қаришини олдини олиш йўлини ўйлаб топишди.

Бундай натижага эришиш учун улар аввалги тадқиқотларда топилган 2500 дан ортиқ кимёвий тузилмалар маълумотларидан фойдаланганлар.

Кейин алгоритм 4000 дан ортиқ моддаларни текшириб, экспериментал синов учун 21 та потенциал дориларни аниқлади.

Лаборатория синов натижалари шуни кўрсатдики, гинкгетин, периплоцин ва олеандрин деб аталадиган учта кимёвий моддалар қариган ҳужайраларни олиб ташлашга қодир. Бироқ, улар бошқа сенолитик препаратлардан фарқли ўлароқ, соғлом тўқималарга зарар етказмайди.

Олимларнинг фикрича, учала модда ҳам табиий маҳсулотлардир. Улар эса анъанавий доривор ўсимликлардагина мавжуд.

Шунингдек, жамоа аъзолари олеандрин энг машҳур сенолитик препаратларга қараганда анча самаралироқ эканлигини ҳам аниқладилар.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, уларнинг ёндашуви стандарт скрининг усулларидан юзл марталаб арзонроқ. Топилган моддалар саратон, алцгеймер касаллиги, кўриш қобилиятининг пасайиши каби кўплаб касалликларни даволашда ёрдам беради.