Андижонда қиз ва йигитни яшин урди

Кеча, 19 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод тумани Пахтакор массивидаги фермер хўжалиги дала майдонида ишлаётган 2006 йилда туғилган йигит ва 2008 йилда туғилган бир қизни чақмоқ урган.

Қайд этилишича, йигит воқеа жойида ҳалок бўлган, қиз касалхонага ётқизилган.