Қирғизистонда энергия танқислиги сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилиши маълум қилинди

Қирғизистонда электр энергияси танқислиги сабабли уч йил муддатга энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда президент Садир Жапаров матбуот хизмати хабар берди.

Энергия инқирозига Норин дарёси ҳавзасидаги сув оқимининг пастлиги ва энергия истеъмолининг тез суръатлар билан ўсиб бораётгани шароитида ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Ҳукумати бир ҳафта муддатда Энергетика вазирлигига қайта тикланадиган энергетика объектлари учун ер участкаларини белгилаш ва ажратиш ҳуқуқини бериши кераклиги қайд этилган.

Апрель ойида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Оқилбек Жапаров 2022 йилда мамлакат энергетика саноатини ривожлантириш учун 176 миллион долларга яқин маблағ ажратилгани ҳақида маълум қилганди, ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги сабабли Қирғизистон ҳар йили қўшни республикалардан электр энергияси сотиб олишга мажбур бўлмоқда.