Қирғизистонда давлат тилида эфир юритмаган телеканаллар жаримага тортилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги олти ой давомида республиканинг еттита телеканалида режалаштирилган текширув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот химзати хабар берди.

Текширув давомида иккита — “312 КИНО” ва “312 TV” телеканаллари Қирғизистон Республикасининг “Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида”ги қонунига риоя қилмагани аниқланди. Қонунга кўра, телекўрсатувларнинг камида 60 фоизи, жумладан, соат 07:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган дастурлар давлат тилида бўлиши шарт.

Қайд этилишича, мазкур телеканалларнинг ҳар бири 23 минг сом (2,87 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилган.