2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни ошириш режалаштирилмоқда

Давлат бюджети лойиҳасига кўра , иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар келгуси йилда давлат бюджети харажатларининг 50,4 фоизига етказилади (2023 йилда бу 46,3 фоизни ташкил қилган). Яъни 2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, стипендия ва нафақаларни 20,6 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатга кўра, шу йил охиригача шаклланган инфляция миқдори йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва пенсия миқдорларининг 
оширилган фоизларидан юқори бўлган тақдирда, январь ойидан иш ҳақи ва пенсияларни ушбу фоизларга ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилади.