Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.


Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йилнинг март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонларнинг ижара нархларида февраль ойидагига нисбатан ўртача 0.61фоиз, тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг ижара нархларида эса ўртача 0.76 фоиз тушиш кузатилди.


Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024 йилнинг март ойида ўртатача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтганнинг февраль ойидагига нисбатан ўртача 0,6 фоиз пасайиб, 391 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ижара нархлари 1.2 фоиз арзонлаб, ўртача 436 долларгача пасайди.

Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар учун ижара нархлари мос равишда 0.2 фоиз ва 0.4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар 513 доллар ва 591 долларни ташкил этди.


Ўртача таъмирланган уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 354 доллар, 2 хонали – 386 доллар ,3 хонали – 435 доллар, 4 хонали – 441 доллар), Олмазор (1 хонали – 359 доллар, 2 хонали – 414 доллар, 3 хонали – 454 доллар, 4 хонали – 489 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 463 доллар, 2 хонали – 518 доллар, 3 хонали – 620 доллар, 4 хонали – 819 доллар) ва Шайҳонтоҳур (1 хонали – 437 доллар, 2 хонали – 456, 3 доллар хонали – 537 доллар, 4 хонали – 624 доллар) туманларида кузатилди.


Тўлиқ таъмирланган уйлар учун ижара нархлари. Март ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 472 долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг февраль ойидагига нисбатан 0,8 фоиз паст. Бу кўрсаткичлар 2 хонали уйлар учун мос равишда 644 доллар ва 1,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (788 доллар) ҳам бироз (0,3 фоиз) тушиш кузатилди. Шунингдек, таъмирланган 4 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари ҳам 0.9 фоиз тушиб, 909 долларгача пасайган.


Тўлиқ таъмирланган уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 394 доллар, 2 хонали – 449 доллар, 3 хонали – 556, доллар 4 хонали – 646 доллар) ва Учтепа (1 хонали – 396 доллар, 2 хонали – 496 доллар, 3 хонали – 622 доллар, 4 хонали – 646 доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 567 доллар, 2 хонали – 844доллар, 3 хонали – 1024 доллар, 4 хонали – 1097 доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 556 доллар, 2 хонали – 845 доллар, 3 хонали – 1050 доллар, 4 хонали – 1024 доллар) туманларида кузатилди.


Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар олх.уз платформасидан веб скрепинг (веб ссрапинг) усулида тўпланди. Бунда 2024 йил февраль ойи учун 51,5 минг ва март ойи чун 52,2 мингта маълумотлардан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилган.