Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон доимий аҳолисининг 60 ёшдан ошган фуқаролари сони қарийб 3,5 миллион кишини ташкил этмоқда. 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, бу Ўзбекистон жами аҳолисининг 9,4 фоизи демакдир.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 22 апрель куни 37 миллион кишига етди. Мамлакатда эркаклар сони 18 600 118 нафар, аёллар сони эса 18 344 815 нафарни ташкил қилади. Доимий аҳолининг 56,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ҳисобланади.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2022 йил декабрда 36 миллиондан ошган эди. 2024 йилнинг февралига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ортган.