Қўқонда қидирувдаги шахс ушланди

Қўқонда қидирувдаги шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини олаётган пайтида ушланди.
Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича Муқаддам Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисмида назарда тутилган жиноят содир этиб, айни вақтда қидирувда бўлган У.Ж исмли шахс Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли ТРИБ га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ташриф буюради.

Фуқаро У.Ж га тегишли бўлган маълумотлар базасдан текширилганда терговдан қочиб яшириниб юрганлиги, қидирувдаги шахс эканлиги маълум бўлади. ТРИБ катта инспектори катта сержант И. Умаров ва тезкор хизмат ходимларининг саъй-ҳаркатлари орқали қидирувдаги шахс қўлга олинди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *