Шуҳрат Эргашев Москвада вафот этди

Ўзбекистон Халқ артисти, таниқли актёр Шуҳрат Эргашев 17 сентябр куни Москвада вафот этди. Бу ҳақда кинорежиссёр Улуғбек Йўлдошев хабар берди.

Шуҳрат Эргашев 1945-йил 1945-йил Тошкентда туғилган. 1968-йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 1968-70-йиллар давомида М.Горкий номидаги рус академик драма театрида ишлаган. Шуҳрат Эргашев ижро этган образлар ички туғёни, рақибга қарши курашишдаги психологик кечинмаларини етказишда ўзига хос ижро услуби билан ажралиб туради.

Aктёрнинг “Нафосат” филмидаги Шуҳрат роли катта экранларда яратган илк образидир. Бундан ташқари, “Шум бола” ( киночи), “Илк йўловчилар” (Aкбаров), “Мен сенга шаҳар бераман” (ҳайдовчи), “Бу яхши йигит” (Тимур), “Дилором” (Мони), “Севишганлар” ( Шуҳрат), “Талаба” (Интеграл) каби қатор образлари орқали халқимиз орасида шуҳрат қозонган.

Шуҳрат Эргашев 1989-йилда Ўзбекистон Халқ артисти унвонига сазавор бўлган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *