Термизда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Жорий йилнинг феврал ва апрел ойларида давомида, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи Ж.О исмли шахс Термиз шаҳар A. Aвлоний МФЙ ҳудуди ўзига олдиндан таниш бўлган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро И.A. ни чет элга ўқишга юборишни ваъда қилиб, ундан 1. 100 (бир минг бир юз) AҚШ доллари миқдорида пул олган. Бу ҳақида 2021-йил 11-сентябр куни Термиз Шаҳар 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи Сурхондарё вилояти ИИБ га хабар берган.

Бундан ташқари, айбланубчи, Ж.О Қумқўрғон тумани “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи Х.Х исмли фуқородан ҳам 500 AҚШ доллари миқдорида пул олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ҳам ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидам Термиз Шаҳар ИИВ томонидан айбланувчи фуқаро Ж.О га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининв 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *