Зомин қўриқхонасидан айиқ қочиб кетганлиги ҳолати кузатилмаган – вазирлик

Ижтимоий тармоқларда  “Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетганлиги айтилмоқда” мазмунидаги  хабар тарқалди.

Ogoh.uz ушбу мавзу юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди.

Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида айиқлар табиий равишда яшайди. Қўриқхона ходимларининг сўзларига  кўра, шу кеча-кундузда  У ҳудудда айиқнинг қочиб кетганлиги ҳолати кузатилмаган.

Шу сабабли, Жиззах вилояти Экология бошқармаси расмий муносабатида ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ёлғон эканини маълум қилиб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмасликларини сўради.