Сарқанддаги қишлоқларнинг бирига кучли сел келди

Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшробод тумани Октябр қишлоғидан оқиб ўтувчи сойга сел келгани акс этган видео тарқалди.

Видеотасвирда сел оқаётганига қарамай, машиналарнинг селдан ўтишга ҳаракат қилаётгани тасвирланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 11-15 март кунлари республиканинг 9 вилояти айрим туманларида сел келиш хавфини эълон қилган эди. Хабарда сел бўлиши мумкин бўлган туманлар номи ҳам аниқ кўрсатилган.