Россия вазиятга аралашмоқчи бўлган мамлакатларга таҳдид қилди

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятга ташқаридан аралашиш қандай оқибатга олиб келишини айтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Путин бу мамлакатларга қарши Россия рақибларида мавжуд бўлмаган воситалардан фойдаланишини айтган.

«Агар кимдир содир бўлаётган воқеаларга ташқаридан аралашмоқчи бўлса, улар бизга стратегик характердаги хавф туғдиришини англаши керак. Бунга жавоб яшин тезлигида амалга ошади, бу борада қарорлар қабул қилинган. Россиянинг жавобини сиз тарихингизда ҳеч қачон бошдан кечирмагансиз», — деган у.