Бухорода 38 ёшли аёл ўзини поезд тагига ташлади

Ижтимоий тармоқларда Бухорода аёлни поезд босиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, бугун, 26 сентябрь куни соат 06:00 да “Хўжадавлат-Бухоро-1” йўналишидаги поезд 43-РЗД ва Мургак темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб келаётган вақтда Когон шаҳрида яшаган 38 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиш мақсадида поезд тагига ўзини ташлаган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирги вақтда юқорида қайд қилинган ҳолат юзасидан Бухоро транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.