Индонезиядаги ҳалокатли зилзила оқибатлари (фото)

21 ноябрь куни Индонезияда 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри пойтахт Жакартадан 74 километр жануби-шарқда, 10 километр чуқурликда жойлашган. Ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Зилзила эпицентрига яқин Чанжур шаҳрида 2 345 та уйга жиддий зарар етган, 13 400 киши эвакуация қилинган. Одамлар далаларда чодир қуриб яшамоқда.