Сўнги янгиликлар
Гаитида қурғоқчилик ва зўравонлик очарчиликни кучайтирмоқда
Бундан ташқари, Эль-Ниньо иқлим ҳодисаси билан боғлиқ қурғоқчилик ҳам қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ёғингарчиликнинг камайиши, сув танқислиги ва юқори ҳарорат маккажўхори, сорго ҳамда бошқа экинлар ҳосилининг қисқаришига олиб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 2026 йил декабрига қадар қурғоқчиликдан жабрланганлар сони 4 миллион кишига етиши мумкин.

Японияда уйқу сифати бўйича мусобақа ўтказилди: ғолиб 14 минг долларга яқин мукофот олди
Беллашув уч босқичда ўтказилган. Ҳар бир иштирокчига 90 дақиқа ухлаш имконияти берилган. Уларнинг уйқу жараёни махсус электрон қурилмалар ёрдамида кузатилган. Бунда ухлаб қолиш тезлиги, уйқу чуқурлиги, барқарорлиги ва умумий сифати баҳоланган. Айрим босқичларда иштирокчиларнинг ташқи таъсирларга қарамай ухлай олиш қобилияти ҳам синовдан ўтказилган.

Британияда яна бир қишлоқ мамлакат таркибидан чиқиш истагини билдирди
Sky News хабарига кўра, юридик кучга эга бўлмаган овоз бериш натижаларига кўра, 257 нафар аҳоли мустақилликни ёқлаб овоз берган, 16 киши бунга қарши чиққан. Яна битта бюллетень ҳақиқий эмас деб топилган.

Инсоннинг юриш тарзи жигар касалликлари ва уйқу сифати ҳақида маълумот бериши мумкин
Тадқиқотдаги энг қизиқарли натижалардан бири инсоннинг юриш ҳаракатлари орқали жигар ҳолатини баҳолаш имконияти билан боғлиқ. Хусусан, сунъий интеллект модели юриш механикасига қараб жигар тўқимасининг қаттиқлигини, жумладан, фиброз белгилари билан боғлиқ ўзгаришларни олдиндан баҳолай олган.

Перуда 6,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган. Мамлакатнинг фавқулодда вазиятлар хизмати хавф юқори бўлган ҳудудларда вазиятни кузатишни давом эттирмоқда.

Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр тўловлари 350 кВт·соатлик меъёр асосида ҳисобланади
Ҳозирда «Ҳудудгазтаъминот» томонидан шакллантирилган ҳудудлар рўйхати маҳаллий ҳокимликлар билан келишилмоқда. Тасдиқланган маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг биллинг тизимига киритилади. Бу жараённи 25 ноябрга қадар якунлаш белгиланган.

Бразилия жанубидаги кучли бўрон оқибатида минглаб уйлар зарар кўрди, уч киши ҳалок бўлди
Метеорологик кузатувлар давомида шамол тезлиги соатига 114 километрга етган. Довул 20 ноябрь куни тахминан соат 03:00 да бошланиб, бир соатга етмай давом этган. Шунга қарамай, кучли шамол қарийб 100 туп дарахтни қулатган, электр тармоқлари ва йўлларга зарар етказган. Шаҳарда электр энергияси, сув, телефон ва интернет таъминотида узилишлар кузатилган.
Муҳим

Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди

Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркиби маълум қилинди

Венесуэлада вайроналар орасидан 6 кундан сўнг тирик қолган 3 ёшли бола қутқариб олинди

МИБ: Хива шаҳар, Янгиариқ ва Урганч туманларида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Оммабоп

Тадбиркор Марат Ҳамдамов қўлга олинди

Германияда ўқитувчи 16 йил ишга чиқмай, 250 минг евро маош олган

Европадаги дўконларда музлаткичларга қилинган киберҳужумлар ортида маҳаллий хакерлар бўлиши мумкин

Британия қироличаси ёмғир остида қолган Карл III ни ёрдамсиз қолдирди


