Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-май ойларида 2187 нафар йирик солиқ тўловчи томонидан 52 триллион 48 миллиард сўм солиқ тўланган.
Шундан 25,7 триллион сўми давлат улушига эга 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.
Бу сумманинг деярли ярми НКМК (11,4 триллион сўм) ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринларда ОКМК (3,9 триллион сўм), «Uzgastrade» (2,1 триллион сўм) ва «Ҳудудгазтаъминот» (2 триллион сўм) компаниялари турибди.
4 триллион сўмдан ортиқ маблағ хусусий сектордаги 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.
Энг кўп тўловни «Ўзбат» (1,3 триллион сўм) тўлаган.
Шунингдек, кучли 10 таликдан Enter Engineering, Тошкент тамаки, Kaпиталбанк ва Ҳамкорбанк, Unitel ва ADM Жиззах компаниялари жой олди.