Бугундан бошлаб, яқинлашиб келаётган 8 март байрами муносабати билан Туркманистон аёлларига Президент Сердар Бердимуҳамедов номидан пул совғалари топширила бошланди. Бу ҳақда «Туркменистан: Золотой век» нашри хабар бермоқда.
«Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда. Яхши анъанага кўра, 60 манат миқдоридаги пул мукофотларини топшириш маросими тантанали руҳда ўтказилмоқда. Боғча тарбияланувчиларига биринчилардан бўлиб Президентимизнинг пул совғалари топширилди», дейилади хабарда.