Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котибининг Facebook’да қолдирган номақбул изоҳи бўйича муносабат билдирилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фахриддин Қодиров ижтимоий тармоқлардаги оммавий мунозара пайтида давлат хизматчисининг мақомига хос бўлмаган тарзда ўз фикрини нотўғри шаклда билдириб, мулоқот маданиятининг умумқабул қилинган меъёрларини бузганини маълум қилди.
ЧирчиқУ Фаcебоокъда давлат хизматчисига номатлуб сўзлардан фойдаланган. шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Ф. Қодиров эса Facebook’да қолдирган изоҳида “Мен ўйламаган эдим одамлар бунчалик калтафаҳм деб. Мен тарқатган хабар ўқимишли инсон учун оддий ҳол, (тупой) ёки ўзидан (тупой) ясаб олган калтафаҳмлар учун буни тушуниш қийин”, дея ёзиб қолдирганди.
“Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби билан меҳнат муносабатларини давом эттириш мумкин эмас, деган қарорга келган. Чунки у ўз хатти-ҳаракатлари билан давлат хизматчисининг ахлоқий меъёрлари ва кодексини бузган, шунингдек, ўз фаолиятида мулоқот маданияти меъёрларига риоя қилмаган”, — дейилади хабарда.