Украина президенти сайтида алифбони лотин алифбосига ўтказиш таклифи билан петиция пайдо бўлди. Ташаббус давлат раҳбари томонидан кўриб чиқилиши учун 25 минг овоз тўплаши зарур.
«Замонавий инглиз алифбоси доирасида украин алифбосини лотин алифбосига ўтказиш имкониятини кўриб чиқишингизни сўрайман. Бундай ўтиш учун етарлича сабаблар бор ва улар ўз-ўзидан маълум”, — деб ёзади петисия муаллифи.
Бир муддат аввал Украина Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Олексий Данилов ҳам худди шундай фикрни билдирган эди. У кирилл алифбосидан воз кечиш масаласини кенг муҳокамага олиб чиқишни таклиф қилди, кейин эса уни қўллаб-қувватламади.