Бензовоз портлашида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — Нигерия 

Нигерияда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида йиллик ўлим кўрсаткичи 40 минг кишига яқинлашмоқда.

Нигериянинг шимолидаги Жигава штатида бензовоз портлаб, камида 94 киши ҳалок бўлди, 50 нафар киши яраланди, деб хабар берди CNN.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони  аниқ эмас. 

CNN мухбирининг сўзларига кўра, авария 15 октябрь куни Маджиа шаҳрида содир бўлган. Бензовоз ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, цистерна агдарилиб кетган ва ёқилғи дренаж ариғига тўкилган. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли «портлаш содир бўлган пайтда ёқилғини йиғишга шошилди», деб қўшимча қилди у.

«Одамлар авария жойида тўпланишган, бу эса катта қурбонликларга олиб келди. Полиция огоҳлантиришига қарамай, одамлар авария жойига йиғилишда давом этаётганидан хавотирдамиз»,— дейди Жигава полиция вакили.

Нигерияда бензовозлар иштирокида кўплаб авариялар содир бўлади. Сентябрь ойида Нигер штатида автоцистерна йўловчилар ва молни ташиган юк машинаси билан тўқнашуви натижасида 59 киши ҳалок бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича федерал комиссиянинг баҳолашича, Нигерияда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида йиллик ўлим кўрсаткичи 40 минг кишига яқинлашмоқда.